Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

03/07 20:00 Шўртан - Қизилқум
04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Вик" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Кремонезе" - "Бари".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 64-й турнир Ostrava Golden Spike в Остраве, Чехия.
      09:50 "Страна спортивная".
      10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      12:15 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      13:55 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:15 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      16:30 Д/с "Век нашего спорта".
      17:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      20:15 "Вопреки всему".
      20:45 Д/ф "Роковая партия".
      22:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:50 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 "Магия большого спорта".
      01:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      04:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Этап в Зеленоградске. Финалы.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Прямая трансляция.
      20:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:50 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Мужчины. Комбинированная пирамида. Финал.
      03:00 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      04:55 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2.
      08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      09:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 11. Эво-ле-Бен - Ле-Льоран.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 14. По - Сен-Лари-Сулан.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 1 эп. "Человек за бортом".
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 2 эп. "Кровь в воде".
      14:15 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 3 эп. "Решающая гонка".
      14:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 19. Амбрён - Изола-2000.
      21:30 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. Прямая трансляция.
      23:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

“Челси”даги “Achilles' heel”

Баҳо:
+0; -0

Европа чемпионлар лигасининг таниш садолари остида туманли ўлкага назар ташлашга қарор қилдим. Худди келишиб олгандек, ички чемпионатларда мағлубиятсиз одимлаётган пешқадамлар орасида “Челси” ҳақида гаплашиш бироз қизиқ ва ноодатий бўлса керак, нима дедингиз? Сабаби, ҳозирда ушбу жамоа кўрсатаётган натижалар умумий футбол тушунчаларига бироз терс келади, оқибатда, “нима учун?” қабилидаги саволлар айнан Ди Маттео шогирдларига нисбатан кўпроқ берилаётгани, табиий равишда ушбу саволнинг жавоби изланаётгани табиий ҳол.

Яна ўша футболнинг умумий мантиқларига терс равишда ўтган мавсумда ЕЧЛ ни ютиб олган клубни бир нечта етакчи футболчилар тарк этдилар. Қўл урилган трансферлар жуда шов-шувли бўлиш билан биргаликда анчагина қалтис, айниқса мавсум боши эътибори билан. Чунки Азар ҳам, Оскар ҳам жуда нозик нуқталарни ёпишлари керак, демак уларнинг адаптация жараёнида каттагина риск бор. Хўш, ниманинг ҳисобига ҳаммаси бу қадар текис кетяпти-ю, бу юриш яна қаергача боради? Келинг яхшиси, “Челси”га муаммо туғдириши мумкин бўлган асосий жиҳатлар ҳақида гапириш орқали саволга жавоб излаймиз. Фикримча, икки позицияда “Челси”нинг “ахиллес нуқтаси” намоён бўлиб қолиши эҳтимоли юқори.

1. МАРКАЗИЙ ЯРИМ ҲИМОЯ

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, “Челси”нинг потенциалини энг юқори ўлчовда, яъни Европа чемпионлар лигаси ғолиблиги ва АПЛ чемпионлиги мезонлари бўйича ўлчаймиз. Қандайдир муаммолар ҳақида гап борганда айнан мана шу мақсадлардан келиб чиқиб фикр юритамиз, айбга буюрмайсиз. Бир тарафдан, Гвардиоланинг “Барселона”даги дебюти ҳам шунга ўхшаш кечганди, кўпгина етакчилардан воз кечилиб, шунда ҳам жуда кучли ўйин сақлаб қолинганди. Лекин Гвардиолага осон бўлган, сабаби, Роналдиньо ва Декуларни ўрнига келган футболчилар жамоада илгаридан бор эдилар, уларни нафақат ғоя, балки жамоанинг ўзи ҳам бирлаштириб келганди. Ди Маттео эса янги жамоани чинданам янги футболчилар устига қуриши керак, уларни эса фақат услуб жиҳатдан бир бирига яқинлиги бирлаштирмоқда холос, ҳозирча.

Хуллас, “Челси”нинг ярим ҳимояси ҳозирда салкам “Барселона”га тенглаштирилаётган бўлса-да, илк муаммо айнан мана шу ерда туғилиши мумкин. Азар, Оскар, Мата учлиги ёки тўртлиги (Лемпард) ўйинларда жуда юқори савиядаги футбол намойиш этишмоқда, қўшиламан. Лекин биласизми, замонавий футболда Азар-Оскар-Мата учлигининг бир вақтда майдонда бўлиши жуда хавфли жараён ҳисобланади. Ҳа, “Арсенал” ёки “Тоттенҳэм” билан ўйинларда бу таркиб ўзини оқлади, лекин эътибор беринг, тилга олган Лондон жамоаларида ҳам айнан “Челси” каби ярим ҳимоя ушбу мавсумда деярли янгиланганди. “Арсенал”да Касорла, Подолски, қисман Диаби, “Тоттенхэм”да эса Дэмпси, Сигурддсон каби футболчилар система учун янги ҳисобланадилар, яъни “Челси” билан бу борада “бир қайиқда”лар. Янги футболчилар савияси эса табиийки, “Челси”да юқорироқ, бу эса Ди Маттео шогирдларининг устунлигини таъминлади. Иккинчидан, бу жамоалар, шу қаторда “Ньюкасл” ҳам “Челси” билан ЎЙНАШ ни ихтиёр қилдилар. ЎЙНАШ га келганда “Челси”нинг бу импровизаторларига бас келиш қийин, бу гуёки “Челси” билан айнан “Челси” қуролида баҳслашиш демакдир, улар билан аввало КУРАШИШ керак. Мана шундай курашни, анча шаклланган “Сток Сити” ёки “Рединг” тавсия қилди ва “Челси” сезиларли муаммоларга дуч келганди. “Атлетико” ҳақида жим тураман.

Дастлабки фикрга қайтадиган бўлсак, ҳатто “Барселона” ёки “Реал” каби анча шаклланган жамоалар ҳам учта импровизатор, яъни позицион ҳимояланиш билан тўғридан тўғри вазифаланмаган футболчини бир вақтда майдонга туширмайди. Фабрегас ёки Модричнинг заҳирада қолаётгани ҳам шундан. Агар рақиб юқорироқ савияда бўлса, бундай таркибни осонлик билан издан чиқариши мумкин. Бундан ташқари Азар-Оскар-Мата учлиги барибир испан триосидан кўра тажрибасизроқ ва у қадар шаклланмаганлигини исботлаш шарт эмас. Ўз ўзидан “Челси” қачондир яна бир таянч ҳимоячисини туширишга эхтиёж сезади. Биринчидан, бу ҳолда бояги учлигимиз иккиликка айланади ва шунинг ўзи ҳам бугунги “Челси”даги ташкилий жиҳатни пасайтиради, икинчидан, хўш қайси таянч ярим ҳимоячиси?

Мана шу тарафдан олганда, Мейрелеш ва Эссъеннинг трансферлари бироз тушунарсиз бўлгандек туюлади. Етарли номзодларга эга бўлган позицияларга Мозес, Аспиликуэта каби футболчиларни рақобат учун сотиб олган жамоа энг керакли нуқтага эътиборсиз қолгани бироз ғалати.

Ҳа, Жон Оби Микел ҳақида. Ҳозирда катта ҳажмдаги вазифани бажариши керак бўлган футболчи ўз вазифасини у қадар уддалаяпти, дейиш қийин. Ҳозирги таянч ярим ҳимоячиларидан нафақат ўйинни бузиш балки, янги ҳужумни бошлаш талаби ҳам (Алонсо, Бускест, Кэррик) қўйилаётган бир (Яхё Туре билан-ку, солиштиришнинг ўзи кулгили) пайтда Микел бу борада оқсайди. Кейин ўша тўғридан тўғри вазифа – ҳужумларни бузишда ҳам беназир эмас, қаердадир ўқиб қолдим, Жон Оби Микел АПЛ да тўп учун курашда ғолиб чиқиш бўйича 57-ўринда бормоқда экан. Бу жуда ёмон кўрсаткич.

2. ФЕРНАНДО ТОРРЕС

Торрес ёмон ўйнамаяпти. Чалғитувчи вазифасини ҳам, рақиб ҳимоясини сочиб, ярим ҳимоячиларга имконият яратиб бериш борасида ҳам гап йўқ. Бугунги “Челси” киритаётган аксарият голларда ушбу ҳужумчининг ўрни беқиёс. Лекин... лекин

Лекин биз АПЛ да ғолиб чиқиш керак бўлган “Челси” ҳақида гаплашадиган бўлсак, гол урмайдиган ҳужумчи жуда катта муаммо. Умуман АПЛ тарихини олинг, ҳар йилги чемпион жамоада юқори савиядаги голеадор бўлган. Бугунги “Сити” ёки “Юнайтед” нинг ҳужум чизиғи билан солиштирганда эса, “Челси”нинг имкониятлари анча пастлигини кўрамиз. Бунинг устига Торресни керакли пайтда алмаштириши мумкин бўлган ҳужумчи ҳам йўқ, мабодо Фернандо жароҳат олиб қолса, барчаси қўрқинчли тус олади, марказда кўпроқ қанотда ўйнайдиган ва савияси баланд бўлмаган Старриж қолади холос. Эътибор беринг, биз пешқадам жамоа ҳақида гаплашяпмиз.

Ҳа, майдондаги вазифалар, Азарнинг заргарона паслари-ю, Матанинг кўп гол уратгани ҳам бир мавзу. Мураббий тактикаси ва мана шу ўрин алмашишларнинг ташкил бўлаётгани таҳсинга сазовор, лекин шундай кун, шундай ўйинлар келадики, ҳар ким ўз иши билан шуғулланишига тўғри келади. Бир ўйинда яримта имконият бўладиган ва ўша имкониятни голга айлантирилиши керак бўлган талаблар қўйилади. Ўтган йилги финалдаги Дрогбанинг голи эсингиздами? Ҳозирги Азарда қовушмаса, Матада, Матада ўхшамай қолса, Оскарда бирор нима чиқиб қоляпти, лекин эртага, уччаласи ҳам бир пайтда бўлмай қолиши мумкин-ку? Ўшанда майдондаги ярим ҳимоячининг ўйини қовушмай қолгандачи? Ярим ҳимоя айнан кўпроқ ярим ҲИМОЯ билан шуғулланиб, ҳужумчидан юксак реализация кўрсаткичи талаб қилинганда, Торрес ишончни оқлашига ҳозирча асос кўринмаяпти. Албатта, у футбол юлдузи, у яна голеадорга айланиши ҳам ҳеч гап эмас, лекин биз ҳозир чиқиши муқаррар бўлган эмас, мумкин бўлган муаммолар ҳақида гаплашганимизда, Торрес кафолат тақдим этадиган аҳволда эмас.

Албатта, бу ердан биз тилга олаётган муаммоларни кенгроқ талқинда ва чуқурроқ ҳолда “Челси” мураббийлар штаби ҳам кўраётганликлари шубҳасиз. Улар ҳам ҳозирги ажойиб натижалар ортидаги пойдеворни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилишларини кутсак бўлади. Жумладан, бекорга Игуаин ёки Фалькао билан боғлиқ гап-сўзлар чиқмаяпти. Таҳминимча, катта эҳтимол билан қишда ЕЧЛ да ўйнаб улгурмаган (агар Челси” гуруҳдан чиқса) ҳужумчи сотиб олинади. Бу Фалькао бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Бундан ташқари, марказий ҳимоя чизиғига ҳам айнан ҳимояланиш билан ҳам функционал шуғуллана оладиган футболчи қидирилиши шубҳасиз. Бу муаммоларни ҳал қилмай туриб эса, катта мақсадларни кўзлаш бироз оптимистлик саналади, назаримда.

Лекин нима бўлганда ҳам, “Челси”нинг бу ажойиб старти бир нуқтада яхши таассурот уйғотганига эътироз йўқ. Эсингизда бўлса, ЕЧЛ ғолиблигидан сўнг, Ди Маттео ўз ўрнида қолгач. Кўпгина мутахассислар бир савол атрофида тўхталишган. Хўш, мавсум давомида жамоани бирлаштириш ва мотивация бериш, алоҳида ўйинларга тайёрлаш хислатларини кўрдик, лекин мураббийнинг тажрибаси стратегик трансферлар ва ёзги тайёргарлик борасида оқсаб қолмасмикин? Айнан мана шу саволга Ди Маттео ижобий жавоб бера олди: ҳа, италиялик мутахасси бу йўналишда ҳам жуда яхши иш олиб боришга қодир экан. Айниқса, унинг қўл остида янги футболчиларнинг мослашиши жуда яхши кечмоқда. Энди кейинги савол, узоқ масофада ушбу савияни ушлаб туришга қодирми? Навбатдаги ойлар, айниқса, “Шахтёр” ва “МЮ” билан ўйинлар мана шу саволга жавоб излаш билан ҳам шуғулланади. Биз билмаймиз-ку, балки “Челси” яна уддалар. Ахир аксини таъкидлашга ҳозирча исботимиз йўк-ку, тўғрими? Кутамиз, кўрамиз ва яна гаплашамиз. 
 

Киритилган сана: 23.10.2012 21:30. Ўкилди: 7849 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


STRATEGUZ
Сана: 24.10.2012 15:10. STRATEGUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STRATEGUZ
Сана: 24.10.2012 15:10. STRATEGUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ADGJM
Сана: 24.10.2012 13:52. ADGJMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPAYSBOYS
Сана: 24.10.2012 09:01. SPAYSBOYSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPAYSBOYS
Сана: 24.10.2012 09:01. SPAYSBOYSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 23.10.2012 23:26. FERGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 23.10.2012 23:19. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ONLINE
Сана: 23.10.2012 22:27. ONLINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LASSETTIUZB
Сана: 23.10.2012 22:12. LASSETTIUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.