Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

03/07 20:00 Шўртан - Қизилқум
04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Вик" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Кремонезе" - "Бари".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 64-й турнир Ostrava Golden Spike в Остраве, Чехия.
      09:50 "Страна спортивная".
      10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      12:15 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      13:55 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:15 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      16:30 Д/с "Век нашего спорта".
      17:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      20:15 "Вопреки всему".
      20:45 Д/ф "Роковая партия".
      22:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:50 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 "Магия большого спорта".
      01:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      04:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Этап в Зеленоградске. Финалы.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Прямая трансляция.
      20:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:50 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Мужчины. Комбинированная пирамида. Финал.
      03:00 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      04:55 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2.
      08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      09:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 11. Эво-ле-Бен - Ле-Льоран.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 14. По - Сен-Лари-Сулан.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 1 эп. "Человек за бортом".
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 2 эп. "Кровь в воде".
      14:15 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 3 эп. "Решающая гонка".
      14:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 19. Амбрён - Изола-2000.
      21:30 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. Прямая трансляция.
      23:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Қаҳрамон Асланов

25-кадр

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Холислик

Баҳо:
+1; -0

Ҳасанали Қодиров “Орқада қолган ўйлар” номли туркум мақолаларини сайтда эълон қилишни бошлади. Мақоланинг асосий мавзуси, аслида жуда кам тилга олинаётган бўлса-да, менинг “МДҲ мадҳи” деб номланган мақоламга муносабат бўлгани туфайли баъзи масалаларда ойлинлик киритишни лозим топдим.

Аввало, шуни айтишим керакки, мен ўша мақолам остидаги бир мухлиснинг фикрига қўшиламан: “Давлатим дахлсизлигига таҳдид қиладиган ҳар қандай ғояга мен ҳам қаршиман!”. 80-йиллардаги “Пахтакор” ўйинларини ўзгача энтикиш билан эслашим мумкин, лекин агар мустақиллигимиз йўлида ўша футбол қурбон қилинган бўлса, мен бу қурбонликни қабул қиламан ва оқлайман! Мақола эса умумий лига ташкил қилинадиган бўлса, ўзбек футболи ва терма жамоаси бундан кўп нарса ютиши мумкинлиги ҳақида эди холос. Табиийки, бу ердан туриб, ушбу лойиҳанинг пардаси ортидаги режалардан хабарим йўқ, мабодо лойиҳа жиддий тус оладиган бўлса, бу бизда ҳам юқори савияда, соҳадаги кучли мутахассислар томонидан таҳлил қилинади ва керакли қарорга келинади, бу шубҳасиз. Айтмоқчиманки, ўша парда орқасига ўтишга ҳаракат қилиш, мен ёки Ҳасанали ота каби оддий футбол журналистларининг қўлидан ва ақлидан келадиган иш эмас, демак, лиганинг футболга қанчалик таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида фикр алмашишнинг ёмон жойини кўрмаяпман. Биз футбол журналистимизми, демак футбол ҳақида гапирайлик, ҳар бир воқеага сиёсий ракурс ва қолип ўрнатволиб, тушуниб-тушунмай ақллилик қилиш бизга эмас, мабодо, ўша даражада чуқур таҳлилни даъво қиладиган бўлсак, марҳамат, асослар билан, бу ҳам бемалол. Бу биринчидан.

Иккинчидан. Тўғри, мен мақолада лиганинг фақат ижобий томонларини ёзганман. Мумкинмасми? Биласизми, бизда “холислик” тушунчаси бироз нотўғри талқин қилинади ва шунинг ортидан қандайдир фикр ёки материал ҳақида салбий муносабатлар пайдо бўлади. Осонроқ қилиб тушунтирай: тасаввур қилинг, шарҳловчи “Селтик” – “Барселона” ўйинини шарҳлаяпти. Мухлис ундан бир хил муносабат кутади, “Селтик” гол урганда қанчалик қаттиқ бақирган бўлса, “Барселона”нинг голида ҳам худди ўшандай реакция бўлиши шарт, деб ўйлайди. Бу нотўғри. Холис шарҳлаш дегани шарҳловчининг “холис мухлис” мақомига усталик билан кира олишидир. Сиз “Барселона” ёки “Селтик” ёки “Реал” мухлиси бўлмасангиз, ўйинни қандай кўрасиз? Албатта, “Селтик”нинг голи сизга кўпроқ эмоция беради – сабаби, бу гол ўйиннинг давоми янада қизиқроқ бўлишига пойдевор. Умуман бизга нейтрал бўлган ҳар қандай икки жамоанинг ўйинини кўрганимизда беихтиёр уларнинг бирига симпатия пайдо бўлади, ёки бир жамоа ҳаддан ташқари кўп ва чиройли ҳужум қилиб юборса, ҳеч бўлмаса битта гол уришга ҳақли бўлди, деб ўйлаймиз ва буни чин дилдан истаймиз. Шарҳловчи ҳам ўйиннинг эмоционал қобиғига кириши шарт, мувозанатни ушлайман деб ўзига қарши бориши тўғри эмас.

Баъзи мақолаларда ҳам шундай. Журналист маълум воқеага нисбатан ўз муносабатини билдириши керак, мутахассис таҳлилини эмас. Холислик айнан ўша муносабатнинг “ўз ўзиники экани” билан ўлчанади холос. Мен журналист сифатида ўшандай лига бўлишини орзу қилсам ва бунинг яхши томонларини кўриб, ёмон тарафларига эътибор бермасам – бу жоҳиллик, кўрлик, аҳмоқлик бўлиши мумкин, лекин нохолислик бўлмайди. Чунки мен ўз қарашимни виждонан ифода этяпман. Шарҳловчи ҳақида мисол эсингиздами, агар у “Барселона”нинг ашаддий душмани бўлиб, айнан шунинг учун атайлаб “Селтик”ка ён босишга ҳаракат қилса, нохолислик бўлади. Мен кимдир билан қариндош ёки дўст эканим ёки моддий манфаат ёки кимнингдир илтимоси туфайли, аслида ўзимнинг фикрим бўлмаган гапларни мақола қилсам – ана ўша ҳаракат НОХОЛИСЛИК ва мухлисга нисбатан хурматсизликдир. Мана шу тарафдан виждон пок бўлса, бошқа тарафдан журналист эркин бўлиши керак. Мен шундай деб ўйлайман.

Учинчидан. Бобомурод Абдулла мен ҳақимда мақола ёзганида, икки жиҳатдан таҳририятга қаршилик билдирганман. Биринчиси, ўша мақоланинг газетага кетишини истамаганман. Блог бу блог, лекин газетада фаолиятини давом эттираётган журналист айнан ўша газетада нопрофессионалликда айбланса, бу ҳурфикрлилик эмас, мантиқсизлик бўларди. Иккинчиси, мен ўша мақоланинг кичик бир қисмини олиб ташлашгни талаб қилганман. Ўша мақоладаги бошқа гапларга ҳам қўшилмасамда, эътироз билдирмаганман, Хўп, аҳмоқ дебди, жоҳил дебди, ўқимаган дебди ва ҳоказо, бу унинг фикри. “Суюнчи”да иқтибосга қиёсан, мен ҳам уни аҳмоқ дейман, тамом. Мен келтирилган бир “факт”га эътироз билдирганман. Эмишки, мен ўзим ишлайдиган газета муҳарриридан менинг исмимни руйхатнинг энг бошига қўйишни талаб қилганман. “Стадион” муҳаррири Шокиржонов бу гапни уйдирма эканини айтди, “Чемпион”даги Азиз Акбаров ҳам ҳайрон бўлди. Қизиғи, “Чемпион”да менинг номим энг биринчида турмаган ҳам. Тавба қилдим, узр, ўзимгаям эриш туюляпти бу мавзу. Хуллас, мен бундай майда чуйдаларга эътибор қаратмасдим, шунинг учун ўша “факт”ни тухмат деб баҳоладим ва ҳатто блогда кетишига ҳам қарши бўлдим.

Ўша воқеани эслаганимнинг сабаби бор, айнан мана шунақа чалкашлик деймизми, уйдирмами, мени бу жавоб мақолани ёзишга ундади. Мана, шу мақоладан парча:

Бу мақола бошқа бир воқеани хотирамга солди. Бундан тўрт йилча олдин қиш кунлари Маҳмуд Асрор мени таҳририятга чақириб қолди. Бир нима кўрсатаман деди. Бобомурод Абдулланинг дардли, қонталаш мақоласи экан. Футболимиз танасидаги киши билмас бир ярани фош қилувчи оғриқ экан бу мақола. Шу бир мақола мавзусига бутун газетамизни бўйсундиришга келишиб олдик. Мен ҳам бу мавзуни бошқа томондан ёритаман деб кейинги сонда Бобамуродга “қарши” бир мақола ёзиб бермоқчи бўлдим. Бу сонга ўзи “кириш” ва “чиқиш”ни ёзадиган бўлди. Хуллас иш қизиб кетди. Лекин минг афсус бўлсинки, ишимиздан кимдир хабар топибди, шекилли. Биздан аввал бу ҳақда бошқа биров мақола ёздими, кимдир биздан олдин мақола мавзусини фош қилдими, деб сўраяпсизми? Йўқ, ундан бешбаттари бўлди.
Газета чиқар куни кучли журналист жуда катта маҳорат билан бошқа бир мавзуда, яъни йил ўйинчисининг танлови мавзусида, ҳайъат кирдикорларини фош қилиб “Монтёр” никими билан сайтда бир мақола чиқардики, ҳамманинг эътиборини бир ҳафтага ўзига боғлаб қўйди. Бутун футбол оммаси оғзида шу сайт мақоласи бўлди. Ҳамма ёқда эшитдингми, ўқидингми деган гаплар тутаб кетди. Ҳатто, Бобомуроднинг ўзи ҳам газетада “Монтёр” кўтариб чиққан мавзуда мақола ёзди. “Монтёр” номи остида ҳамма нарсадан хабардор, федерациямизнинг бир ходими яширин бўлса керак, уни танимайсанми?” деган гапларни чайнаш одат бўлиб қолди. Бобомурод мақоласи “Монтёр” соясида қолиб кетди. “Монтёр” биз тайёрлаб қўйган мақоланинг кучини, дилларни ёритувчи нурини ўчириб қўйди. Ҳалигача бу воқеа бизга қарши бўлган қандайдир кучларнинг режали иши бўлган эди, “Монтёр” биз очмоқчи бўлган футболимиздаги қинғир ишларнинг қозон қопқоғини ёпиб қўйгувчи одам эди, деган тахминлар бор. Сайтда маҳорат билан ёритилган “Йил ўйинчиси”нинг танлов воқеалари футболнинг икир-чикр гаплари эди, холос. Аслида “пряник” эгасини, йилнинг уйинчисини топишга бағишланган сайтдаги ўша мақола, газетамизда босилишга тайёр турган Бобомуроднинг “Рўзман иши” деб ном олган мақоласи олдида мутлақо муҳим бўлмаган бир кунлик мавзу эди, холос. Менимча “МДҲ МАДҲИ” билан “Монтёр” орасида қандайдир ўхшашлик бор. Унда ҳам бунда ҳам муаллиф ниятини билиб бўлмайди. Илмнинг таърифига кўра ҳар доим НИЯТ энг муҳим дейилади. Жараён эмас. Манимча, “Монтёр”нинг ҳам, “Мадҳия” муаллифининг ҳам нияти ўзи учун тайин эмас эди. Аслида одамлар бир-бирига ўхшайди. Уларнинг бетайин ишлари ҳам

Ўқидингиз-а? Оддий факт борки, мана шу иддаоларни оёғини осмондан қилиб ташлайди. Эсингизда бўлса, Рўзим Аҳмедов билан боғлиқ можаролар кубок финалидан кейин чиққан, яъни 2009 йилнинг августида. Бобомурод Абдулла ўша август ойида ушбу мавзуда мақола ёзган, муҳокамалар ҳам, мунозаралар ҳам ўша август ойида бўлиб ўтган. МОНТЕР нинг мақоласи эълон қилинганда эса, Ҳасанали отанинг ўзи ҳам айтганидек қиш кунлари эди, аниқроғи ўша мақола 2009 йил, 26 декабрда сайтда эълон қилинган. У пайтда Рўзим Аҳмедов мавзуси аллақачон чайналиб, мазаси кетиб бўлган, ҳатто футболчи ноябрда Хоразмга қайтариб ҳам юборилганди. Хайрулла Ҳамидов “Рўзман иши” мақоласини ёзаётганда, яъни ўша декабрда бу мавзу долзарб эмасди, шунчаки у мавзуга қайтган холос. Ўша мақоланинг ҳам етарлича резонанс бермаслиги олдиндан маълум эди, чунки изоҳларда ҳам, “шунча чайнаганимиз етар” қабилидаги эътирозларни ўқиганман. Балки Ҳасанали ота, қишга келиб яна Рўзимбой Аҳмедовни эслаб қолишни ният қилгандирлар, билмадим, лекин шуниси аниқки, Бобомурод Абдулла мақоласи МОНТЕР соясида қолиб кетмаган, у бу мавзуда айтадиганини айтиб бўлганди. Ўша пайтда Бобомурод Абдуллада бу мавзуда ҳеч қанақа мақола йўқ эди. Хуллас, МОНТЕРнинг қандайдир ғараз ниятларда, оммани эътиборини асосий мавзудан чалғитиб, қайсидир кераксиз мавзуга буриб юборишга ҳаракат қилгани ҳақида айблов – ғирт уйдирма. Ва кулгили. Одам бир мавзу ҳақида ёзмоқчи буларкан-да, мабодо бошқа журналист бошқа мавзуни кўтариб, омма эътиборини жалб қилиб юборса, ўша журналист қандайдир “қабиҳ ниятли”га айланаркан. Абсурд эмасми? Хўп, МОНТЕР ҳам Рўзман иши даврида бошқа мавзуни кўтариб чиққан деб қабул қилганимизда ҳам, бу иш учун “атайлаб”, “чалғитиш учун” каби айбловлар қўйиш учун асослар етарлими? Нега энди ҳамма, ҳар доим фақат битта мавзуни муҳокама қилиш керак? Ва энг долзарб мавзу ҳам, айни пайтда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзудир, тамом.

Мен фаришта эмасман. Лекин битта орзуим бор. Олдин ҳам айтганман. Шу соҳада ижод қиляпмизми, демак турли мавзуларда ўз фикримизни ёзишдан тўхтамайлик. Мавзулар муҳокама, мунозара бўлсин, бир журналист бир фикрни кўтариб чиқса, эртасига иккинчиси ўша фикрни ерга уриб, унақа эмас, бунақа деб ўзиникини маъқулласин. Керак бўлса, чемпионат мана бу форматда ўтиши керак, деб бир бири билан ёқалашиш ва ёвқараш даражасига ҳам етсин. Энг самимий муносабат мана шудир. Бу бефарқликни енгади. Бу журналистлик касб эмас, вазифа, масъулият эканидан дарак беради. Лекин!...

Лекин ҳар бир фикр бўғилса, кимдирнинг ўзидан бошқачароқ фикрда эканини хазм қила олмай унга тухмат қилса, жаҳолатку майли, разолатда ҳам айбласа, бу ёмон.

Киритилган сана: 06.01.2013 15:08. Ўкилди: 8275 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ADGJM
Сана: 09.01.2013 00:02. ADGJMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 07.01.2013 16:57. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 07.01.2013 16:40. HEROLIONга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 07.01.2013 15:25. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 07.01.2013 15:24. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 07.01.2013 15:24. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARSAFC
Сана: 07.01.2013 09:47. BARSAFCга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARSAFC
Сана: 07.01.2013 09:47. BARSAFCга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARSAFC
Сана: 07.01.2013 09:47. BARSAFCга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 07.01.2013 09:19. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRBOBO
Сана: 07.01.2013 09:17. NODIRBOBOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 07.01.2013 05:33. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 07.01.2013 01:39. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XABIALONSO
Сана: 06.01.2013 21:05. XABIALONSOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 06.01.2013 20:05. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 06.01.2013 19:58. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 06.01.2013 19:37. FINANCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EDMONDANTES
Сана: 06.01.2013 19:01. EDMONDANTESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 06.01.2013 18:42. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 06.01.2013 18:40. HEROLIONга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 06.01.2013 18:37. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 06.01.2013 17:27. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBCHAMP
Сана: 06.01.2013 16:59. UZBCHAMPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBCHAMP
Сана: 06.01.2013 16:59. UZBCHAMPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBCHAMP
Сана: 06.01.2013 16:57. UZBCHAMPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBCHAMP
Сана: 06.01.2013 16:57. UZBCHAMPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 06.01.2013 16:47. FERGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 06.01.2013 16:00. NBKICKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PODACHI
Сана: 06.01.2013 15:38. PODACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.