06:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2. 07:30 "Вопреки всему". 08:00 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 64-й турнир Ostrava Golden Spike в Остраве, Чехия. 09:50 "Страна спортивная". 10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал. 12:15 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый". 13:55 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия. 16:15 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж. 16:30 Д/с "Век нашего спорта". 17:00 "Что за спорт?". "Экстрим". 17:25LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция. 20:15 "Вопреки всему". 20:45 Д/ф "Роковая партия". 22:20 "Формула-1. Гаснут огни". 22:50 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал. 00:55 Д/с "Век нашего спорта". 01:25 "Магия большого спорта". 01:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия. 04:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
05:55 Новости. 06:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Этап в Зеленоградске. Финалы. 08:00 "Лучшие из лучших". 08:30 "Век нашего спорта". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 11:00 Новости. 11:05 Специальный репортаж. 11:25 "Культовые". 12:30 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза. 13:35 Все на Матч! Прямой эфир. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:20 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика". 16:50 "Лучшие из лучших". 17:20 Новости. 17:25LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Прямая трансляция. 20:15 Все на Матч! Прямой эфир. 20:50 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер". 23:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены. 00:20 Все на Матч! Прямой эфир. 01:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Мужчины. Комбинированная пирамида. Финал. 03:00 Д/ф "Марадона Кустурицы". 04:55 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2. 08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3. 09:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал. 10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 11. Эво-ле-Бен - Ле-Льоран. 11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf". 12:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 14. По - Сен-Лари-Сулан. 13:00 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 1 эп. "Человек за бортом". 13:30 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 2 эп. "Кровь в воде". 14:15 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 3 эп. "Решающая гонка". 14:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы. 16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей. 19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 19. Амбрён - Изола-2000. 21:30LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. Прямая трансляция. 23:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей. 01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. 03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3. 04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
“Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да кечган дербида 1:6 ҳисобида ютқазгач, ушбу ўйин, умуман “Сити”нинг ўша пайтдаги кучи ҳақида таҳлилий материал ўқигандим. Муаллиф - Гари Невил. Муаллиф “Сити”нинг ҳужумни ташкил қилиш борасидаги устунликлари ҳақида сўз юритган. Биласизми, мақолада на бировга ақл ўргатиш, на ортиқча хиссиёт, на пофос ўрин олган. Ҳақиқий мутахассис таҳлили. “Гол уриш керак эди”, “тезроқ югуриш керак эди”, “қийшиқ тепмаслик керак”, “ҳужум қилиш керак”, “хато қилмаслик лозим”, “тўпни назорат қилиш керак”, “ҳужумкор тактика лозим”қабилидаги кулгили “таҳлилий” калималар йўқ. Ниманинг ҳисобига? Мана бу, футбол оламидаги энг машҳур ва ўринли савол. Ҳар доим. Собиқ футболчи муваффақият айнан нималарнинг ҳисобига келишини, ҳар бир маслаҳат учун асос кераклигини яхши билади. Пули йўқлигидан зўрға “Москвич”ини тириллатиб ютган одамга “Нексия олишинг керак” деявермайсиз-ку, тўғрими?
Албатта, Невилнингсобиқ устози ва жамоадошларига қарши кескин фикрларни кутиш ҳам мантиқсиздек. Лекин ушбу мақоланинг одатий журналистик мақолалардан, айниқса, мағлубиятлардан кейин янграйдиган жасурона “хурфикрлар”дан устун жиҳатларини пайқадим. Шахсан мен уч йилдан ортиқ матбуотда чиқишлар қиламан. Албатта, баъзан ортиқча танқид ёки кимгадир нисбатан қўпол хатога йўл қўйган пайтларим бўлган. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Аммо ҳеч ким бу борада ўз норозилигини жиддий тарзда билдирмаган. Умуман футбол оламида бундай мунозара ва фикрларга бироз енгил қарашади, айниқса мураббийлар. Айтмоқчиманки, умуман футбол ҳақида қандайдир фикрни оммага ҳавола этиб, буни қандайдир “жасоратга” йўйиш, ўзбек футбол журналистикасида “қўрқмас” ва “қўрқоқ” сифати сўнъий равишда пайдо бўлаётганидан кулгим қистайди баъзан. Ҳай, ўртоқлар, унақа тушунчалар йўқ, биз нима қиляпмиз, нари борса, битта футбол ҳақида ўз қарашларимизни, қайсидир мураббий хатоларини ёзяпмиз холос. Бу муаммоларнинг жамиятдаги салмоғи ботқоқда чивин чаққанчалик, алоҳида тарзда фозил футбол оламнини яратиб бўлмайди, агар жуда ҳам ботир бўлсангиз, ана каттароқ муаммоларни ёзиб кўринглар, деб юборгинг келади. Ҳа, майли. Кўпайиб кетди.
Хуллас, мавзуга қайтамиз. Хўп, терма жамоамиз ёки клубларимиз қандайдир натижани қайд этди, дейлик. Ушбу натижаларга муносабат ўша натижа билан йўғрилади. Масалан, ютсак, футболчиларимиз ватанпарвар, мураббийимиз даҳо, федерациямиз оқил, ҳужумчиларимиз голурар. Мабодо мағлуб бўлсак, айнан тескариси, айнан ўша сифатларнинг бутунлай тескариси янграйверади. Футболда мусобақалар, конкрет ўйинлар, вазифалар, хатолар ва ютуқлар бўлади. Аввало, шу ҳақида атрофлича тўхталиш лозим. Йўқ, биз қизиқчимиз репертуаридаги “кайфи ошиб қолган тракторчи”дек, бутун муаммоларни дастурхон қилишга тушамиз, журналистлар эса, ким қаттиқроқ бақириш бўйича мусобақани бошлаб юборадилар.
Ҳамма жойда шунақа, тўғри. Чет элда ҳам ўта радикал журналистлар, нашрлар бор. Бу табиий ҳол. Бизда ҳам бўлса, зарари йўқ. Юқоридаги гапларни мен зинҳор мана шу ишни қилаётганларни айблаш учун айтмаяпман. Фарқни биласизми - улардаям шу бор - бизнинг эса боримиз шу. Сабаби бизнинг футбол журналистикамизда мутахассис қалами йўқ!
Чет элда жуда кўп собиқ футболчилар, мураббийлар бу соҳада қалам тебратишади, деярли ҳар�бир эътиборли нашрда собиқ футболчилар ўз блогларига эгалар. Кўзингизни юмиб, бир пайтлар майдонда ўйнаган ҳар қандай футболчини тасаввур қилинг. Аксарияти ҳозир ҳам футболдалар, айнан ОАВ да фаолият юритаётганлар ҳам кўп. Ё нашрларда ўз блоглари бор, ёки ТВ да таҳлилий кўрсатувларга мунтазам чақириладилар. Россияни олсак ҳам, Бишовец, Талалаев, Генич, Ловчев, Бубнов, Тарханов ва бошқалар ҳам ТВ да, ҳам газетада ўз фикрларини бериб борадилар. Улар ҳам Европани кўрадилар, рус футболи Европадан анча орқада эканлигини яхши биладилар, лекин бурч сифатида миллий чемпионат таҳлил қилинади, таъқиб қилинади, мутахассислик назари билан ёритилади. Ҳар қандай ҳолатда уларнинг футболга бўлган муносабатлари журналист ва мухлисникидан кескин фарқ қилади. Чунки улар мана шу жараёнларни ўз таналаридан ўтказишган бир пайтлар. Бошқача қилиб айтанда, бу олам нималарнинг ҳисобига барпо бўлишини-ю, барча “фишкалар”ини жуда яхши биладилар.
Журналист ҳам мавзуни чиройли қилиб тушунтириб бериши мумкин. Журналист ҳам айтайлик, бир мағлубиятни фожеаларнинг фожеаси тарзида усталик билан бировга сингдира олиши мумкин. Балки қайсидир жиҳатларда ҳатто мутахассисдан ҳам аниқроқ ечимни тақдим қилиши ҳам эҳтимол.
Енгил мисол. Айтайлик, ўзига яраша эътиборли бирор мутахассис Абрамов жамоасининг жиддий муаммолари ҳақида таҳлилий чиқиш қилса, нафақат оммани, балки ҳатто Усмоновни ҳам мулоҳазага чорлай олади. Худди шу гаплар нуқта вергулигача журналист тилидан янграсачи? Албатта, эътиборсиз қолади, тўғрими? Ҳар қандай раҳбар Абрамов оддий бир журналистдан кўра кўпроқ футболни тушунишини билган ҳолда, мураббийнинг фикрини маъқуллашда мойил сезади ўзини. “Мен фалон йилдан бери футбол ичидаман-а, кўп нарса биламан, наҳотки кеча чиққан журналистнинг гапига кўпроқ эътибор берсангиз, Зуфарович” дейди, масалан Абрамов ёки Акрамов. Ҳар қандай одам учун бу гаплар анча мантиқли ва асосли туюлади. Журналист ҳар қанча эътиборга эга бўлмасин, футбол оламида дипломи-ю, бир нечта мақоласидан кўра пойдевори йўқ. Нари борса, “яхши ёзибди” деган таъриф билан “макалутара”га чиқарилади холос. Лекин ўша ёзаётган журналист ҳам футболда ўз номига, тарихига, тажрибасига эга бўлган шахсият бўлса-чи? Ҳар ким ҳам ўйлайдики, бу ҳам футбол соҳасида юрибди, бир нарсани билмаса, гапирмас, деб. Эътибор юқорироқ бўлади.
Ўтган ойда бўлиб ўтган матбуот анжумаи охирида Вадим Абрамов ОТЖ ўйинларини мутахассислар ёрдамида таҳлил қилиб, хатолар устида ишлашини айтиб ўтди. Аммо айнан қайси мутахассисларни назарда тутганини тушунмадим. “Қарорингиз қутлуғ бўлсин, тақсир” деб турадиганларними ёки “Томошангни кўрай” дейдиганларними? Бошқаларни таний олмаяпман, лекин...